#Иқтисодий_концентрация
ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ
Рақобат қўмитаси томонидан “Uchkurgan Textile” МЧЖ томонидан “Uztex Group” АЖнинг 100 фоиз акцияларини олиш бўйича иқтисодий концентрация битимига розилик бериш юзасидан аризаси кўриб чиқилди.
“Uchkurgan Textile” МЧЖ – пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш веб фаолиятини кўрсатувчи ташкилот;
“ Uztex Group” АЖ эса трикотаж устки кийимлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи ташкилот ҳисобланади.
Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битим бозорда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ҳамда битимга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.








