Рақобат қўмитаси раисининг ўринбосари Ф. Қарабаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ 9 ноябрь куни Самарқанд вилоятида ўрганиш ишларини бошлади. Ўрганишлар Давлатимиз Раҳбари белгилаган вазифалар ижросини таъминлаш, 2026 йил ҳосилидан олинган пахта хомашёси ва толасини қайта ишлаш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш мақсадида олиб борилмоқда.
9 ноябрь куни вилоят ҳокими А. Бобоев, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда вилоят ташкилотлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда пахтани ўз вақтида ва сифатли қайта ишлаш, корхоналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, хомашёнинг тўпланиб қолиши ва сифати пасайишининг олдини олиш ҳамда тола, чигит, ёғ, шрот, шелуха ва ип-калава бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш масалалари муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Буронов раҳбарлигида 17 та давлат идораси ва бошқа ташкилотлар масъулларидан иборат ҳудудий штаб ташкил этиш ва унинг устувор вазифалари белгилаб олинди.
10 ноябрь куни пахтани қайта ишлашнинг тўлиқ технологик занжирига эга 20 дан ортиқ текстиль кластери ва корхона иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда қайта ишлаш ҳажмлари ва муддатлари, маҳсулот турлари, сотиш йўналишлари, ишлаб чиқариш босқичларини назорат қилиш ва муаммоларни аниқлаш масалалари муҳокама қилинди. Ҳар бир корхона бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш бошланди.
9–10 ноябрь кунлари корхоналар жойига чиқиб ўрганилди.
🔹 Жомбой туманидаги “Amin Invest International” ҚК МЧЖ ишлаб чиқариш қувватининг 50 фоизидан фойдаланмоқда.
🔹 Каттақўрғон туманидаги Mobitex МЧЖнинг тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш фаолияти тўхтаб қолган.
🔹 Пастдарғом туманидаги Samarqand Kamalak Invest Textile кластерининг ип-калава корхонасида электр таъминотининг мунтазам узилиши ишлаб чиқариш вақтини қисқартириб, харажатларни оширмоқда ва ускуналар ҳолатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Аниқланган муаммоларга ечим ишлаб чиқиш бўйича штаб доирасида ишлар бошланди.








