Рақобат қўмитаси томонидан республика бўйлаб банк, молиявий хизматлар ва реклама соҳаларида истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар мунтазам ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқда.
Жумладан,
Сирдарё вилояти
Фуқаро С.Л. АТБ “Халқ банки”дан расмийлаштирган 290 млн сўмлик кредит қарздорлигини муддатидан олдин тўлиқ сўндириб, кредит шартномаси бекор қилинганига қарамасдан, банк томонидан пластик картасидан маблағ ечиб олинаётганидан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, фуқаронинг пластик картасидан асоссиз равишда ечиб олинган 9,0 млн сўмга яқин маблағлар қайтариб берилиши таъминланиб, истеъмолчининг бузилган ҳуқуқи тикланди.
Самарқанд вилояти
Фуқаро Л.Ш. “SAMARQAND OLTIN ASR” МЧЖга “Billing” тизими орқали ойлик тўлов учун 2 707 782 сўм миқдорида ортиқча тўлов амалга оширилганидан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, ортиқча тўланган 2 707 782 сўм маблағ фуқарога тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.
Сурхондарё вилояти
Фуқаро М.М. ижтимоий тармоқда “ТЕРМИЗ ДУБАЙ” МЧЖ томонидан пиво маҳсулоти рекламаси жойлаштирилганидан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, рекламада қонунчилик талаблари бузилгани аниқланиб, “ТЕРМИЗ ДУБАЙ” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.








