Расмий муносабат
ТОВАРНИ АЛМАШТИРИШГА ЭҲТИЁЖ БЎЛМАДИ
Ижтимоий тармоқ орқали “Техномарт” дўконидан LG музлатгич харид қилгани, аммо музлатгич шовқин билан ишлаётгани, аммо савдо дўкони томонидан уни сифатлисига алмаштириб берилмаётганлиги…” юзасидан фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасиданг қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борганда мурожаатда келтирилганидек, музлатгич “Техномарт” дўконидан харид қилингани ва уни дўкон томонидан алмаштириб берилиши рад этилгани маълум бўлди.
Шундан сўнг музлатгич қайта техник кўрикдан ўтказилганда унда ишлаб чиқаришдаги нуқсонлар йўқлиги, компрессорида ҳам носозлик аниқланмагани, меъёрда ишлаётганлиги ҳақида сервис маркази томонидан тегишли хулоса берилган.