Ижтимоий тармоқда “UZUM MARKET”дан 2024 йил 16 август куни 451.000 сўмга маҳсулот харид қилгани ва “UZUM BANK” орқали тўловни амалга оширгани, бироқ 9 сентябрь куни ўша маҳсулот учун яна бир марта тўлов ечилгани” юзасидан муаммоси ҳал этилмаётган фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан мазкур мурожаатни тўлақонли ўрганиш мақсадида “UZUM BANK” АЖ ва Марказий банкка юборилган сўров хатига жавобан мижоз Л.Ч. банк картасидан тизимдаги носозлик сабаб икки маротаба пул маблағлари ечилгани билдирилган. Аммо хизмат кўрсатувчи жамият томонидан фуқаронинг “UZUM MARKET SUPPORT” ботига бир неча бор қилган мурожаатига эътибор қаратилмаган.
Ўрганишлар натижасида тизимдаги носозликлар бартараф этилиб, фуқаронинг банк пластик картасига 451 минг сўм пули қайтарилиши таъминланди.