Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига “ENERGOMER SERVIS” МЧЖ томонидан мурожаат келиб тушди. Унда тадбиркор Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси буюртмачилигида ўтказилган “энг яхши таклифларни танлаш” савдосидан асоссиз четлаштирилганини билдирган ва савдо натижаларини қонун доирасида ўрганишни сўраган.
Ушбу мурожаат юзасидан Қўмита ўрганиш ишларини олиб борди. Натижада, савдо жараёнида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 32-, 46- ва 61-моддалари талаблари бузилганлиги аниқланди.
Аниқланган қонунбузарликлар асосида, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Шунингдек, қонун бузилишига йўл қўйган масъул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.