Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ва ишлар учун нархларни сунъий равишда асоссиз кўтариш учун ички бозорда ўз монопол мавқеидан фойдаланишларига йўл қўймаслик мақсадида табиий монополиялар субъектлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
истеъмолчиларнинг табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар) билан таъминланганлигини таҳлил қилишни амалга ошириш;
табиий монополия субъектлари томонидан товарларни (хизматларни) реализация қилиш тартибига риоя қилишлари устидан назоратни амалга ошириш ва мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар рўйҳатини аниқлаш бўйича таклифлар киритиш;
табиий монополия субъектлари фаолиятини таҳлил қилишни амалга ошириш ҳамда уларни тартибга солиш усулини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
табиий монополия субъектлари товарларига (ишларига, хизматларига) харажатларни камайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Бўлим фаолияти соҳасига таалуқли меъёрий-услубий базани такомиллаштириш;
монополияга қарши курашиш ҳамда табиий монополияларни тартибга солиш соҳасидаги илғор ҳорижий тажрибани ўрганиб бориш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотларда қатнашиш, раҳбарият топшириғи билан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Қўмита раҳбарияти томонидан юклатилган вазифалар ва функцияларни ҳудудий бошқармалар ва тегишли таркибий тузилмалар билан биргаликда самарали бажарилишини таъминлаш.
Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
табиий монополиялар маҳсулотлари ҳамда хизматларининг нархлари (тарифлари) назоратини амалга оширади;
табиий монополия субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни реализация қилиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
табиий монополия субъектлари томонидан тақдим этилаётган маҳсулотлар ва хизматлар нархларининг асоссиз оширилиши ҳамда сифатининг пасайишидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилади;
давлат томонидан тартибга солинадиган ва назорат қилинадиган табиий монополия субъектларининг давлат руйҳатини шакллантиради ва юритади;
истеъмолчиларга реализация қилинадиган маҳсулотлар ва хизматлар ҳажмлари бўйича шартномаларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
табиий монополия субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш устидан назоратни амалга оширади;
табиий монополия субъектларининг ўзига хос функцияларига таалуқли бўлмаган фаолиятига оид қисми бўйича ушбу субъектлар томонидан монополияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солиш усулларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади ва тайёрлайди;
табиий монополия субъектлари товарлари (ишлари, хизматлари) истеъмолчилари томонидан келиб тушадиган шикоят ва мурожаатларни кўриб чиқади;
табиий монополиялар фаолиятини тартибга солиш масалаларига оид меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
табиий монополиялар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш соҳасида ҳудудий бошқармаларга методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
Бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштиради;
ҳудудий бошқармалар томонидан Қўмитанинг Бўлим фаолияти йўналишидаги буйруқ ва қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.