Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро И.В.нинг “ҲУДУДГАЗ СИРДАРЁ” газ таьминоти филиали томонидан фуқарога нисбатан 21 949 900 сўм миқдорида асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги юзасидан амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мазкур мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида фуқаронинг ҳақиқатдан ҳам мавжуд қарздорлиги 15 501 323 сўм эканлиги аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, “ҲУДУДГАЗ СИРДАРЁ” Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига зид равишда иш тутган деб топилиб, “ҲУДУДГАЗ СИРДАРЁ” газ таьминоти филиали мамуриятига мавжуд тартиб-қоидалари ва унинг натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчи фойдасига нисбатан ортиқча ҳисобланган 6 448 577 сўм миқдоридаги нореал қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.