Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарияти Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон бўйича миссияси раҳбари Яссер Абдих билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалари, Ўзбекистонда рақобат сиёсатининг асосий мақсадлари, рақобатни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар ва рақобат қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар рақобатни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.