Энди нодавлат нотижорат ташкилотлари чакана савдода назорат хариди ва “сирли мижоз” тадбирларини ўтказиши мумкин бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Рақобатни таъминлашга кўмаклашиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 667-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) томонидан “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини амалга ошириш тартиблари белгиланди. Бу орқали тиббий хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларида қонун талабларига риоя этилишини…

Чакана савдодаги акция ва чегирмалар учун янги ҳуқуқий тартиб жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига кўра чакана савдода акция ва чегирмаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва давлат назоратини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”га чакана савдо қилишда товарларга рағбатлантирувчи акция ва чегирмалар қўллаш тартиби ҳамда уларни қўллаш бўйича талабларни…

Янги қарор: Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш бўйича тизимли чоралар белгилаб берилди

Янги қарор: Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш бўйича тизимли чоралар белгилаб берилди 🖊 Жорий йилнинг 6 октябр куни Президентнинг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–296-сонли қарори қабул қилинди. ✏️ Мазкур қарор истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда рақамли ечимларни жорий этишга қаратилган. Асосий янгиликлар: I. Истеъмолчилар…

Ўзбекистон Республикасининг 1078-сонли Қонунига кўра, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга айрим ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг 1078-сонли Қонунига кўра, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга айрим ўзгартиришлар киритилди. Батафсил инфографикада | Қонун билан танишиш (https://lex.uz/ru/docs/7659506)  

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги тартиб жорий этилди

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сон Қонуни билан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда муҳим ўзгартиришлар киритилди. Нималар ўзгарди? Қонунга асосан, агар сотувчи товарни шартномада белгиланган муддатда етказиб бермаса, у ҳар бир кечиккан вақт бирлиги (дақиқа, соат, кун) учун ушбу товар нархининг 0,5% миқдорида…

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-954-сон, 04.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, давлат ёрдамига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. “Рақобат тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга мувофиқ, хўжалик юритувчи субъект қайси фаолият тури орқали табиий монополия субъектлари жумласига киритилса, ушбу фаолият тури унинг асосий фаолияти деб ҳисобланади. Рақобатга оид…

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли қарори билан:

товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этишнинг янги мезонлари жорий этилганлиги, шунингдек, рақамли платформа операторининг устун мавқеини аниқлаш ва эътироф этиш тартиби; 🔘 Рақамли платформа операторининг устун мавқеи ва устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда рақобатнинг чекланишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини…

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори билан:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда: 🔘истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг ваколатли давлат органи томонидан иш қўзғатмасдан кўриб чиқилиб, кўрсатма бериладиган айрим ҳолатлари; 🔘давлат ёрдамини беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан мажбурий тартибда келишилиши;…

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 декабрдаги “Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар нархлари барқарорлигини таъминлаш ҳамда маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатини тизимли назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 716-сон қарорига истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашни такомиллаштиришга доир ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар…

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (https://regulation.gov.uz/oz/d/87969)га жойлаштирилганлигини маълум қилади. Муҳокамалар 2023-10-26 дан 2023-11-10 гача давом этади. Лойиҳа IDси: 87969 Ҳурматли жисмоний ва юридик шахслар кенг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этинг!