Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Автомобилимнинг кузов қисмини тозалаш учун қўшимча тўлов талаб қилишди, автомобиль ювиш шохобчасининг ишчи ходимлари менга қўпол муомалада бўлишди…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан мазкур мурожаат юзасидан “AVTORITET CAR WASH” МЧЖга юборган сўров хатига жавобан жамият фуқаро А.Д. “Фақат кузов” учун хизмат туридан фойдалангани, автомобиль ювиш шохобчасида кўрсатилаётган хизматлар тури ва уларга белгиланган нархнома ҳақидаги маълумот пешлавҳаси мавжудлиги ҳақида билдирилган.
Шохобча ходимлари автомобиль кузовини артиш хизматига эса алоҳида тўлов қилинишини мижозга маълум қилган. Жамият мижоз талаби қай даражада бажарилмаганлигини шахсан фуқаро А.Д. билан батафсил муҳокама қилишга зарурат борлиги, аммо мижоз билан боғланишнинг имкони бўлмаётганлигини ҳам жавоб хатида билдирган.