Ижтимоий тармоқ орқали ёритилган танқидий мақолада АТ “Алоқабанк” томонидан 2024 йил 28 март куни “Реклама ва PR хизматлари” бўйича бошланғич нархи 8,4 млрд. сўмлик танловда иштирок қилган талабгорлар ўртасида ўзаро боғлиқлик алоқалари мавжудлиги қайд қилинган.
Мазкур танлов юзасидан ўтказилган ўрганишда иштирокчи “Media loyihalar” МЧЖ ва “Bankersuz Group” МЧЖлар томонидан баҳолаш мезонларига мувофиқ тегишли ҳужжатлар тақдим қилинганлиги ва танлов якуни бўйича “Media loyihalar” МЧЖ ғолиб деб топилганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, танқидий мақолада танлов ғолиби “Media loyihalar” МЧЖнинг раҳбари ва ягона таъсисчиси Б.Абидовнинг яқин қариндоши деб кўрсатилган Ш.Абидова захира ғолиби деб топилган “Bankersuz Group” МЧЖда сценарий ёзувчи лавозимида ишлаши кузатилди.
Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси тўртинчи қисми тўққизинчи хатбошисига асосан савдоларда айни бир лотда фақат аффилланган шахсларнинг ёки ўзаро манфаатдор шахсларнинг иштирок этиши тақиқланиши ва ушбу модданинг бешинчи қисми тўртинчи хатбошисига асосан айни бир лотда иштирок этаётган савдолар иштирокчиларининг таъсисчилари ўртасида ёки буюртмачининг вакили ёки ташкилотчи ёхуд оператор ўртасида ёхуд савдолар комиссиясининг аъзоси ўртасида ва мазкур савдолар иштирокчисининг вакили ёки муассиси ўртасида яқин қариндошлик алоқалари мавжуд бўлганда ўзаро манфаатдорлик деб эътироф этилиши белгиланган.
Шунга кўра, айни бир лотда иштирок этаётган савдолар иштирокчиларининг таъсисчилари ўртасидаги яқин қариндошлик алоқалари ўзаро манфаатдорлик деб эътироф этилади.
Яъни, битта лотда иштирок қилаётган танлов иштирокчисининг раҳбари ёки таъсисчисининг яқин қариндоши иккинчи иштирокчи корхонада ходим сифатида ишлаганда қонунчиликка мувофиқ ушбу ташкилотларни айни битта лотда иштирок этиши тақиқланмаган.
Шу билан биргаликда, ўрганиш давомида танлов иштирокчилари ўртасида аффилланганлик ва ўзаро келишилган ҳолда савдода иштирок этилганлиги ҳолатлари кузатилмади.