Тасдиқланган графикка асосан ҳудудларда товар ҳомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими бўйича малака ошириш ўқув семинари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 22-23 октябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-ҳомашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида “Товар ҳомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур малака ошириш курсида, товар ҳомашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги…