Ўзбекистон ва Индонезия Президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
Дубай шаҳридаги БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия Президенти Жоко Видодо билан учрашди. Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Барча даражалардаги ўзаро мулоқотларнинг бугунги ҳолати ва икки томонлама савдодаги ижобий суръат мамнуният билан қайд этилди. Самарали ҳамкорликни, шу жумладан иқтисодий соҳада “йўл…