Ўзбекистонда ислоҳотлар дастурининг натижадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриб чиқилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди. Мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурининг натижадорлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларнинг бориши ва келгуси режалар кўриб чиқилди. Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, хориждаги етакчи компания ва молиявий институтларни жалб қилган ҳолда иқтисодиётнинг турли тармоқларида йирик лойиҳаларни…