М.Султановага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвонини бериш тўғрисида
Халқ таълими соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик технологияларни жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ёш авлоднинг билим ва салоҳиятини юксалтириш, улар қалбида илм-фан ва билимга интилиш, меҳнатсеварлик ва бағрикенглик кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, фарзандларимизни эзгу ғоялар, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш…