Ислоҳотлар дастурининг устувор йўналишлари кўриб чиқилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди. Мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурининг устувор йўналишлари, шу жумладан соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти соҳаларидаги янгиланишлар кўриб чиқилди. Ўзбекистонда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Юртимизда Халқаро тижорат суди фаолиятини йўлга…