Халқаро семинар

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакиллари «Марказий Осиё мамлакатларида адолатли тарифларга эришиш учун хизматлар нархини тартибга солиш» мавзусига бағишланган семинарда иштирок этмоқда. Бугун, 2023 йил 17 май куни Тошкент шаҳридаги “Radisson Blu Tashkent” меҳмонхонасида «Марказий Осиё мамлакатларида адолатли тарифларга эришиш учун хизматлар нархини тартибга солиш» мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтмоқда. Мазкур семинар…

Ўзбекистон Президенти Франция тараққиёт агентлиги билан Шериклик дастури муваффақиятли амалга оширилаётганини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг Самарқанд шаҳридаги йиллик йиғилишида иштирок этаётган Франция тараққиёт агентлиги бош ижрочи директори Реми Риуни қабул қилди. Янги Шериклик дастури ва “йўл харитаси” доирасида Франция тараққиёт агентлиги билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Бугунги кунда Ўзбекистон агентликнинг етакчи…

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини юбилей билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини 70 ёшлик юбилейи билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош Қозоғистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик…

Ўзбекистон Президенти ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишини очиб беради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилишида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбари йиғилиш ялпи сессиясида нутқ сўзлайди. Саммит ишида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, Европа Комиссияси вице-президенти Валдис Домбровскис, ЕТТБ Бошқарувчилар кенгаши раиси Магнус Бруннер, хорижий ҳукуматлар, етакчи трансмиллий корпорациялар ва саноат…