“UKLON UB” МЧЖ ХК УСТУН МАВҚЕГА ЭГА РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМА ОПЕРАТОРИ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи асосида йўловчиларни ташиш (такси) учун буюртмаларни жойлаштириш ва такси хизматларини кўрсатишга имкон берувчи воситачилик (агрегатор) хизматлари бозорида “Uklon UB” МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.
Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади.








