Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси https://t.me/SukutSaqlama каналида “Bellissimo Pizza” фаолиятига оид реклама лавҳаси юзасидан билдирилган эътирозлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, рекламада – жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқейига қараб, бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёки ўзга шахсларнинг товарларини бадном қилиш;
миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш тақиқланади.
Юқоридаги реклама материали бўйича буюртмачи ва тайёрловчилар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, реклама лавҳаларини тайёрлашда шахсларни, шу жумладан оилавий қадриятларни таҳқирлашга йўл қўймаслик, қонунчилик талабларига риоя этиш юзасидан қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилган.
Қўмита томонидан мазкур реклама бартараф этилиб, видеоролик намойиши тўхтатилганлигини билдирамиз.