Айни пайтда пойтахтимиздаги “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида Рақобат қўмитаси ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти ҳамкорлигида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
Унда Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий органлари мутасаддилари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Германия халқаро ҳамкорлик жамғармасининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат бўлими, Олий суд, Адлия вазирлиги, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Тошкент шаҳар истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш маркази вакиллари иштирок этмоқда.
Давра суҳбатида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини кучайтириш, ННТларнинг давлат ижтимоий буюртмаларидаги иштирокини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш каби масалалар ҳамда реклама мониторинги бўйича Германия ва Европа мамлакатлари тажрибаси муҳокама қилинмоқда.








