Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва мижозга йўналтирилган бизнесни ривожлантириш масалалари Жамоатчилик кенгаши йиғилишида муҳокама қилинди
2026 йил 23 сентябрь куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда «Бизнес ривожининг асосий омили — мижозга содиқлик ва истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги» мавзусидаги халқаро тренинг якунлари юзасидан ахборот эшитилди.
Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятида мижозга йўналтирилган ёндашувни ривожлантириш, ҳалол рақобат тамойилларини мустаҳкамлаш, тадбиркорларнинг истеъмолчилар ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда халқаро ва миллий экспертлар томонидан билдирилган таклифларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тадбиркорлар учун амалий қўлланмалар ишлаб чиқиш, халқаро тажрибаларни оммалаштириш ҳамда шу каби ўқув-тренингларни ҳудудларда ҳам ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Йиғилиш якунида Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан билдирилган таклиф ва тавсияларни умумлаштириш ҳамда уларни Қўмита фаолиятида инобатга олиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.








