Ҳар йили мамлакатимизда хотин-қизлар иштирокида “Хон атлас” фестивалини ўтказиш анъанага айланмоқда. Хон атлас, адрас ва беқасам матолардан бетакрор дид билан тикилган либослар латофатли аёлларимиз эгнида янада чирой очиш билан бирга неча асрлик миллий ва маънавий анъаналаримизни ҳам ёдга солади.
Рақобат қўмитасининг гўзал ва дилбар аёллари ҳам ҳар йили “Хон атлас” фестивалида фаол иштирок этадилар.