Қўмита томонидан 2024 йил давоми да  қилинган ишлар ва келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-108-сон фармони билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ташкилий тузилмаси, фаолиятнинг устувор ёъналишлари қабул қилинди.

Асосий вазифалар сифатида рақобатни таъминлаш, товар-хомашё биржалари фаолиятини тартибга солиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, давлат органларининг ушбу ёъналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мазкур соҳаларда қонунчиликка риоя этиш устидан назоратни амалга ошириш белгилаб қўйилди.

Шунингдек, 2023 йил 3 июлда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди ва Қўмитага бир қанча ваколатлар берилди.

Қўмита томонидан  2024-йил  (январ-март) давомида :

–  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сонли Фармони қабул қилинди ва Қўмитага бир қанча вазифалар юклатилди. Жумладан, 56-мақсад доирасида Рақобат ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигига оид ишларни тезкор кўриб чиқиш ва зудлик билан қарор қабул қилиш бўйича рақамлаштириш чоралари  кўриш белгиланди ва тегишли ишлар амалга оширилмоқда;

–  Қўмита томонидан 2023 йил томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида юқори турувчи ташкилотларга ҳисоботлар тақдим этилди;

– Қўмитанинг 2024 йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган иш режалари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди;

– Қўмита раҳбарияти ҳамда ҳудудий бошқармалар фаолиятини баҳолаш бўйича КПИ кўрсаткичлари ишлаб чиқилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги “Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш соҳаларидаги вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари фаолиятининг 2024 йил учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (КПИ) тасдиқлаш тўғрисида”ги 179/31-сонли Қарори қабул қилинди ;

– соҳага оид боълган 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди;

– келиб тушган 725 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рақобат қонунчилиги доирасида  баҳоланди ва тегишли хулосалар берилди;

– давлат харидларида рақобат қонунчилиги таъминланганлиги юзасидан 3 782 та харидлар ўрганилди ҳамда қонун бузилиш ҳолатлари боъйича тегишли тартибда чоралар коърилди;

–  47 та юқори ликвидли ва монополь турдаги маҳсулотлар  товар хом-ашё биржаларига қўйилиши бўйича доимий мониторинг олиб борилмоқда;

–  286 729 та истеъмолчилар ҳуқуқлари тикланди ҳамда  истеъмолчилар фойдасига 12 137,6 млн.сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди;

– аҳоли ва тадбиркорларнинг истеъмол маданияти ҳамда ҳуқуқий билимини ошириш бўйича 200 га яқин тадбирлар ташкил этилди.

Қўмита томонидан ўзига юклатилган вазифалар ҳамда тегишли ваколатларни амалга ошириш учун  2024 йил давомида бир қанча  мақсадли кўрсаткичлар  режалаштирилган.  Жумладан:

  1. Вазирлик, идоралар ҳамда ҳокимликлар томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рақобат қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан баҳолаб борилади, шунингдек, улар томонидан қабул қилинган ҳужжатларни ўрганиб боориш мақсадида ҳар ойда жойига чиққан ҳолда вилоят ва вазирликларда ўрганишлар ўтказилади.
  2. Давлат харидлари доирасида электрон тендер ва танлов савдоларида рақобат қонунчилиги талабларини таъминланганлиги юзасидан назорат механизмлари рақамлаштирилади ҳамда 20 мингдан ортиқ тендер ва танлов савдолари ўрганилади.
  3. 8 та фаолият тури бўйича мавжуд экслюзив ҳуқуқларни бекор қилиш бўйича чоралар кўрилади.
  4. Маҳсулотлар сифатини ўрганиш ва истеъмолчиларни ҳимояланганлиги даражасини аниқлаш мақсадида 300 дан ортиқ назорат харидлари амалга оширилади.
  5. 12 000 та ташқи реклама обектлари мониторинг қилинади.

Шу билан биргаликда, истеъмолчиларга янада қулайликларни яратиш мақсадида  Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолиятидаги ягона ахборот тизими доирасида қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиблари тўлиқ рақамлаштирилади.

Қолаверса, доимий тарзда вилоятларда жисмоний ва юридик шахслар билан очиқ мулоқот ташкил этиш, жамоатчилик мурожаатларини қабул қилиб ОАВда ёритиш режалаштирилган.