“Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Рақамли бозорларда рақобат тўғрисидаги қонунни қўллаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: муаммолар ва имкониятлар” мавзусида Германия, Туркия, Руминия, Россия, Жанубий Корея, Венгрия, Қирғизистон, Ҳиндистон, Беларус ва Арманистон каби хорижий давлатлардан рақобатни ривожлантириш органлари, халқаро ташкилотлар, хорижий ва маҳаллий хусусий сектор вакиллари ҳамда эксперт мутахассислари иштирокида халқаро конференция бўлиб ўтади.
Конференция 2023 йил 6 июль куни InterContinental Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтади.