Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан танлов (тендер) савдоларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда
Хусусан, 2024-2026 йиллар давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларида жами 2 440 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган.
Жорий йилнинг ўтган даврида бошланғич нархи 407,6 млрд сўмлик 781 та танлов савдосида рақобат қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланган.
Ўрганишлар давомида айрим савдоларда «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари, жумладан, рақобатни чекловчи талаблар белгилаш, аффилланганлик ва иштирокчилар таклифларини нотўғри баҳолаш ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖнинг 1,2 млрд сўмлик, «Қарши шаҳар кураш маҳорат мактаби» ДМнинг 1,9 млрд сўмлик млн сўмдан ортиқ ва «Нишон туман сув етказиб бериш хизмати» ДМинг 1,4 млрд сўмлик сўмлик танловларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
‼️ Шунингдек, сўнгги уч йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида 180 га яқин мансабдор шахсларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилган.
Давлат харидларида қонунийлик, шаффофлик ва барча иштирокчилар учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.








