Рақобат қўмитаси кўмир маҳсулоти нархларининг асослилигини ўрганади
Рақобат қўмитаси томонидан кўмир маҳсулотининг истеъмолчиларга етказиб берилишида қўлланилаётган нархларнинг асослилиги ўрганилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 418-сон қарорига мувофиқ, устун мавқега эга корхоналар томонидан қазиб чиқарилган кўмир нархининг рақобат шароитида шаклланадиган нархдан асоссиз юқори белгиланмаслиги Қўмита томонидан назорат қилинади.
Ўрганиш жараёнида кўмир маҳсулоти нархларининг шаклланиши ва истеъмолчиларга етказиб беришда қўлланилаётган нархларнинг иқтисодий асосланганлигига алоҳида эътибор қаратилади.
‼️ Қонунчилик талабларига зид ҳолатлар аниқланган тақдирда, тегишли чоралар кўрилади.








