Ўзбекистон халқига байрам табриги

Муҳтарам ватандошлар!  Сиз, азизларни жонажон юртимизда кенг нишонланаётган қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ҳеч шубҳасиз, азалий қадриятларимиз гултожи бўлган она тилимиз асрлар синовидан безавол ўтиб келаётган буюк ва бебаҳо маънавий бойлигимиздир. Мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, уни замон талаблари асосида ривожлантириш масаласини биз…