Рақобат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-67-сон Фармони билан Янги таҳрирдаги Конституциядан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича тадбирларни ўз ичига олган дастур тасдиқланган.
Тадбирни Қўмита раиси Ш.Шарахметов кириш сўзи билан очиб, янги таҳрирдаги Конституция мамлакатимиз тараққиёти учун ва жамиятни яна-да ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб беришга ҳизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ушбу Фармон ижроси доирасида ташкил этилган мазкур тадбир давомида янги таҳрирдаги Конституцияга қатъий риоя этиш юзасидан вазирлик ва идораларда амалга ошириладиган биринчи навбатдаги муҳим чора-тадбирлар, унда белгиланган асосий принциплар, инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари каби мавзулар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Мазкур тадбирда Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Ф.Самиғжанов ва ИИВ Академияси кафедра бошлиғи, доцент З.Жаббаровлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.