Инсофсиз рақобат амалиётларига, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашиш бошқармаси:

 

Бошқарма Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси “Инсофсиз рақобатни тақиқлаш” ҳамда 29-моддаси “Савдоларда рақобатни чеклашга қарши талаблар”моддаларига asosan фаолият юритади:

Бошқарма томонидан 2023 йил давомида давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган 62 465 та танлов (тендер) савдолари бўйича таҳлиллар ўтказилган бўлиб, шундан 18 738 та (29,9 %) савдолар жараёнида 27 730 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланган.

Шунингдек мазкур соҳада бошқармага жорий йил давомида юридик
ва жисмоний шахслардан жами 467 та мурожаат ва аризалар келиб тушган.

Шундан, 58 таси ваколат доирасида кўриб чиқиш юзасидан тегишли ташкилотларга йўналтирилган, 243 таси мурожаат масаласи доирасида ўрганиш учун ҳудудий бошқармаларга чиқарилган, 166 та мурожаат Қўмитанинг Марказий аппарати томонидан кўриб чиқилган.

Бундан ташқари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларининг сўровларига асосан, жами 8 068,2 млрд. сўмлик 23 103 та харидлар ўрганилган бўлиб, шундан, 5 118 та (22,1 %) харидларда 7 608 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Шунингдек, Прокуратура органлари томонидан ташкил этилган ўрганишларда 13 122 та харидлар ўрганилган бўлиб, 5 189 та камчиллик ҳолатлар аниқланган.

Ҳисоб палатаси томонидан ташкил этилган ўрганишларда жами 93 та ўрганилган харидларда 89 та камчиллик ҳолатлар аниқланган. Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ташкил этилган ўрганишларда 9 888 та харидлар ўрганилиб, 2 330 та камчиллик ҳолатлар аниқланган. Ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишлар бўйича маълумотлар ҳуқуқ тартибот органларига тақдим этилган.

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари мутахассислари томонидан ҳуқуқ тартибот органларида 18 205 та харидлар ўрганилиб, ушбу ўрганилган харидларнинг 8 631 та савдолардан 13 971 та рақобатга зид ҳолатлар аниқланди.

Шунингдек, Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда 561 та харидлар ўрганилган. Ўрганишлар натижасида 529 та савдолардан 604 та рақобатга зид ҳолатлар аниқланган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича қонунчилик талабларига мувофиқ тегишли чоралар кўрилган. Жумладан, жами 27 730 та ҳолатдан 24 018 та ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, 688 таси бўйича Ҳисоб палатасига маълумотномалар тақдим этилган, 336 та ҳолат буюртмачилар томонидан ихтиёрий бартараф этилган, 2 688 та ҳолат юзасидан Қўмита ва ҳудудий бошқармалар томонидан иш қўзғатилиб, чоралар кўрилган.

 


Бошқарма томонидан 2019 йил 9 ойлик давомида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ўтказилган жами 186 та тендер савдоларида иштирок этилди.

Тендер савдоларига қатнашиш даврида бошқарма томонидан умумий қиймати 20,079 млрд. сўм бўлган 3 та ҳолат бўйича тил бириктириш ҳолатлари аниқланиб, қонунбузарларга нисбатан иш қўзғатилган ва белгиланган тартибда мазкур ҳолатни қайта такрорламаслик бўйича кўрсатмалар берилган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 9 ойи давомида бошқарма томонидан Вазирлик ва идоралар томонидан юборилган 10 та Қонун ва қонуности ҳужжатларинг лойиҳаларининг рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мутаносиблиги бўйича ўрганиб чиқилди ва тегишли хулосалар берилди.

Шунингдек, мазкур давр мобайнида 19 та ҳолатда савдолар ўтказилишида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши бўйича жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди ҳамда тегишли жавоб хатлари берилди.