Сўнгги  йилларда  мамлакатимизда  коррупсиянинг  олдини  олиш  ва  унга  қарши  курашиш,  давлат  ва  жамият  қурилишининг  барча  соҳаларида  коррупсиоген  омилларга  чек  қўйишга  қаратилган  кенг  кўламли  ислоҳотлар  изчил  амалга  оширилмоқда.  Давлат  органлари  зиммасидаги  вазифа  ва  функсияларни  бажаришда  юзага  келадиган  коррупсияга  оид  хавф-хатарларни  баҳолаш  тизимини  такомиллаштириш  ҳамда  давлат  хизматига  ҳалоллик  стандартларини  жорий  этиш  бўйича  ишлар  олиб  борилмоқда.

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 2019 -йил 27 -майдаги  ПФ-5729-сонли  Фармони  ижросини  таъминлаш  мақсадида,  Ўзбекистон  Республикаси  Монополияга  қарши  курашиш  қўмитасининг 2019 -йил 5 -июлдаги 68- П-сонли  буйруғи  билан  коррупсияга  қарши  курашиш  соҳасидаги  масалалар  Қўмитанинг  Монополияга  қарши  комплаенс  тизимини  жорий  этиш  бошқармасига ( Ички  аудит,  коррупсияга  қарши  курашиш  ва  ҳуқуқни  қўллаш  амалиётини  ўрганиш  бўлими)  юклатилган.

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 2019 -йил 9 -январдаги “ Жамиятда  ҳуқуқий  онг  ва  ҳуқуқий  маданиятни  юксалтириш  тизимини  тубдан  такомиллаштириш  тўғрисида”ги  ПФ-5618-сон  Фармони,  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 2017 -йил 2 -февралдаги  “Коррупсияга  қарши  курашиш  тўғрисида”ги  Ўзбекистон  Республикаси  Қонунининг  қоидаларини  амалга  ошириш  чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  ПҚ-2752-сон  қарори  ва  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 2019 -йил  27-майдаги  “Коррупсияга  қарши  курашиш  тизимини  янада  такомиллаштириш  чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  ПФ-5729-сон  Фармони  ижросини  таъминлаш  мақсадида  Қўмитанинг 2019 -йил  30-августдаги 96- П-сонли  буйруғи  билан  Қўмита  тизимида  коррупсияга  қарши  ички  Комиссияси  тузилган.

“Ҳаракатлар  стратегияси”,  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг “ Ўзбекистон  Республикасида  коррупсияга  қарши  курашиш  тизимини  такомиллаштириш  бўйича  қўшимча  чора-тадбирлар  тўғрисида”ги 2020 -йил 29 -июндаги  ПФ-6013-сонли  Фармони,  шунингдек,  бошқа  норматив-ҳуқуқий  ҳужжатлар  ҳамда  дастурий  ҳужжатларидаги  ўзаро  муштарак  мақсад  ва  вазифаларга  асосланиб,  Ўзбекистон  Республикаси  Коррупсияга  қарши  курашиш  агентлиги  ҳамда  Ўзбекистон  Республикаси  Монополияга  қарши  курашиш  қўмитаси  ўртасида  ўзаро  ҳамкорлик  тўғрисидаги  Меморандум  имзоланган.

Шу  билан  бирга,  тизим  ходимларининг  Коррупсияга  қарши  курашиш  бўйича  Ички  назорат  қоидалари  ва  Қўмита  тизимида  коррупция  хавфига  энг  кўп  мойил  бўлган  фаолият  ёўналишлари  ва  лавозимлари  рўйхати  шакллантирилган  ва  Қўмитанинг 2022 -йил 15 -сентябрдаги 124- ИЧ-сонли  буйруқ  билан  тасдиқланган.

Бундан  ташқари,  Қўмитанинг 2020 -йил  15-декабрдаги 164 к-ЛС-сон  буйруғига  асосан  Қўмита  ва  Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  ҳузуридаги  Давлат  хизматини  ривожлантириш  агентлиги  ўртасида  “Қўмита  тизимидаги  вакант  лавозимларга  ишга  қабул  қилиш  учун  танлов  асосида  саралаб  олиш  тўғрисидаги  Тартиб”  тасдиқланган  ҳамда 2021 -йил 1 -январдан  бошлаб  мавжуд  вакант  лавозимларга  ходимларни  очиқ  танлов  асосида  ишга  қабул  қилиш  амалиёти  жорий  этилган.

Ўз  навбатида,  Қўмита  тизимида  коррупсияга  қарши  курашиш  самарадорлигини  тубдан  ошириш,  бу  борада  белгиланган  вазифалар  коррупция  ҳолатларининг  сабаб  ва  шарт-шароитларини  аниқлаш,  уларни  бартараф  этишнинг  таъсирчан  тизимини  яратиш  мақсадида,  Қўмитанинг 2021 -йил  21-майдаги  “Ўзбекистон  Республикаси  Монополияга  қарши  курашиш  қўмитаси  марказий  аппарати  тузилмасига  ўзгартиришлар  киритиш  тўғрисида”ги 72- ШТ-сон  буйруғига  асосан  Қўмита  марказий  аппарати  тузилмасида  Ички  аудит,  коррупсияга  қарши  комплаенс  ва  ҳуқуқни  қўллаш  амалиётини  ўрганиш  бошқармаси  ташкил  этилган  бўлиб,  бошқарманинг  Низоми  ва  ходимлар  лавозим  ёўриқномаси  тасдиқланган.

Шу  билан  бирга,  ҳуқуқбузарликлар  ва  уларга  шароит  яратувчи  омиллар  ҳақидаги  хабарлар,  коррупсияга  оид  ҳуқуқбузарликларни  аниқлаш  ва  ўз  вақтида  олдини  олиш  мақсадида  Қўмита  тизимида  коррупсияга  қарши  курашиш  масалалари  бўйича “ишонч  телефони” (71-207-49-00)  фаолияти  ёўлга  қўйилган  ва  низоми  тасдиқланган.  Ушбу  низомда “ Жисмоний  ва  юридик  шахсларнинг  мурожаатлари  тўғрисида”, “Коррупсияга  қарши  курашиш  тўғрисида”ги  қонунларига  мувофиқ  аризаларни  қабул  қилиш,  Қўмита  тизимидаги  коррупция  билан  боғлиқ  шикоятлар  кўриб  чиқиш  тартиби  белгиланган.  Қўмитада  коррупсияга  қарши  курашишга  оид  аноним  шикоятлар  учун  алоҳида  электрон  почта (anticorruption@antimon.gov.uz)  ҳамда @ACRUantic_bot  телеграм  канали  яратилиб,  ўз  фаолиятини  белгиланган  тартибда  олиб  бормоқда.  Шу  билан  бирга,  Қўмитанинг “Facebook” даги  расмий  саҳифасида  каналида  коррупсияга  қарши  курашишга  оид  материаллар  жойлаштириб  борилади.

Қўмитанинг  тегишли  буйруғига  асосан  Қўмита  ва  унинг  таркибий  тузилмаларида  манфаатлар  тўқнашувини  бошқаришни  такомиллаштириш  тўғрисидаги  Низоми,  Қўмитанинг  коррупсияга  қарши  курашиш  Сиёсати,  ходимларнинг  коррупсиявий  хатти-харакатлари,  одоб-ахлоқ  қоидаларини  бузиш  ҳолатлари  устидан  хизмат  текширувлари  ўтказиш  бўйича  Регламенти,  ишга  қабул  қилинаётган  номзодларни  текшириш  Ёўриқномалари  тасдиқланган.  хавф-хатарларни  баҳолаш  услубиёти,  контрагентларни  ўрганишга  оид  ёўриқнома,  алоқа  каналлари  орқали  коррупсиявий  хатти-ҳаракатлар  ва  манфаатлар  тўқнашуви  тўғрисида  келиб  тушган  хабарларни  қабул  қилиш  ва  кўриб  чиқиш  регламентлари  ишлаб  чиқилган  ва  тасдиқланган.

Шунингдек,  бугунги  кунда  Коррупсияга  қарши  курашиш  агентлиги  томонидан  ишлаб  чиқилган  БМТ  ТДнинг  “Ўзбекистонда  самарали,  ҳисоб  берувчи  ва  шаффоф  бошқарув  институтлари  орқали  коррупсияга  қарши  курашиш”  лойиҳаси  билан  биргаликда  ИСО 37001:2016  коррупсияга  қарши  стандартидан  келиб  чиқиб,  коррупсияга  қарши  ички  назорат  тизимини  жорий  этувчи  тавсиявий  ҳужжатлар  тўпламидан  фойдаланган  ҳолда  Қўмита  тизимида  коррупсиявий  хавф-хатарларни  баҳолаш  Услубиёти,  контрагентларни  ўрганишга  оид  ёўриқнома,  алоқа  каналлари  орқали  коррупсиявий  хатти-ҳаракатлар  ва  манфаатлар  тўқнашуви  тўғрисида  келиб  тушган  хабарларни  қабул  қилиш  ва  кўриб  чиқиш  регламентлари  ишлаб  чиқилган  ва  тизимга  мутаносиб  равишда  татбиқ  этиш  бўйича   ишлар  олиб  борилмоқда.

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2022- йил 12- январдаги  “Коррупсияга  қарши  курашиш  ишларининг  самарадорлигини  рейтинг  баҳолаш  тизимини  жорий  этиш  чора-тадбирлари  тоўғрисида”ги  ПҚ-81-сон  қарорига  мувофиқ  Қўмита  томонидан  Коррупсияга  қарши  курашиш  бўйича 2023- йилда  амалга  оширилган  ишлар  тоўғрисидаги  маълумотлар “ E-anticor.uz”  электрон  платформаси  орқали  Ўзбекистон  Республикаси  Коррупсияга  қарши  курашиш  агентлигига  юборилган  бўлиб,  Агентлик  мутахассислари  ва  Экспертлар  гуруҳи  томонидан  мазкур  маълумотлар  баҳоланди.  Баҳолаш  натижаларига  кўра,  Қўмитанинг  коррупсияга  қарши  курашишдаги  самарадорлиги  юзасидан  эътирозлар  мавжуд  эмас  деб  топилди.

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 2022- йил 11- майдаги “ Давлат  бошқаруви  соҳасида  коррупсиявий  хавф-хатарларни  бартараф  этиш  механизмларини  такомиллаштириш  ва  ушбу  соҳада  жамоатчилик  иштирокини  кенгайтириш  чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  ПҚ-240-сон  қарорининг 1- бандига  мувофиқ  Қўмита  ва  унинг  ҳудудий  органлари  ҳамда  тизим  ташкилотлари  функсияларини  коррупсиявий  хавф-хатарлар бўйича баҳолаш ишлари олиб борилди.

Ички аудит, коррупсияга қарши курашиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлимининг 2024 йил 1-ярим йиллик иш режасига асосан Қўмита ва ҳудудий бошқарма ходимларини коррупсияга қарши курашиш бўйича малакасини мунтазам ошириб бориш мақадида ўқув семинари ташкил этиш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 15 март куни Давлат хавфсизлик хизмати ходими иштирокида Коррупсияга қарши курашиш ва уни олдини олиш бўйича  семенар ўтказилди.

Жорий  йилнинг 5- март  куни  Андижон  вилоятида  фаолият  юритувчи  тадбиркорлик  субъекти  вакилидан  Қўмитанинг  Андижон  вилояти  ҳудудий  бошқармаси  ходими  томонидан  корупсия  билан  боғлиқ  ҳолатларга  ёўл  қўйилаётганлиги  тўғрисида  мурожаат  келиб  тушган  бўлиб,  мурожаат  Қўмита  томонидан  ўрганиб  чиқилди  ва  ушбу  ҳолатлар  юзасидан  белгиланган  тартибда  Ўзбекистон  Республикаси  Давлат  хавфсизлик  хизматига  маълумотлар  юборилиши  таъминланди.