Қўмита тарихи

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида рақобатни ривожлантириш ва уни ҳимоя қилиш масаласига давлат сиёсати даражасидаги устувор йўналишлардан бири сифатида қаралди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар маҳсули сифатида бозор иқтисодиётининг самарали ҳаракатланиши учун муҳим аҳамият касб этадиган иқтисодий рақобатни ривожлантириш учун зарур бўлган институционал асослар, шарт-шароитлар яратилди.

Шу билан бир қаторда,  давлатнинг рақобат сиёсатини амалга ошириш ваколати берилган монополияга қарши давлат органи ҳам институционал тарафдан мустаҳкамланиб борди.

Ўзбекистонда рақобат сиёсати: Асосий саналар

  • 1992 йил 2 июл – “Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди ва Ўзбекистонда рақобат сиёсатини шакллантириш ва  амалга ошириш бошланди;
  • 1992 йил – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги таркибида Монополияга қарши ва нарх сиёсати Бош бошқармаси ташкил этилди;
  • 1996 йил – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди;
  • 2000 йил – Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ  монополияга қарши орган Молия вазирлиги таркибидан чиқарилди, унга давлат қўмитаси мақоми берилиб, республикада монополияга қарши сиёсатни амалга ошириш ваколати берилди;
  • 2005 йил – рақобат, кичик ва хусусий тадбиркорликни  ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ  монополияга қарши орган қайта ташкил этилди ва унга  янги ваколатлар берилди.
  • 2010 йил – монополияга қарши курашишни тартибга солишни янада кучайтириш ва  соғлом рақобат муҳитини яратиш  мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ  монополияга қарши орган  қайта ташкил этилди.

 Иқтисодиётда кечаётган ижобий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, монополияга қарши органлар институтларини янада мустаҳкамлаш, 90 йилларда ва 2000 йилларнинг  бошларидаги  монополияга қарши қонунчиликларни такомиллаштириш мақсадида  қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва қабул қилинди:

  • 1996 йил 27 декабрда Ўзбекистон Республикаси “Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида” Қонуни қабул қилинди.

Янги қонун қоидалари иккита асосий йўналишлар бўйича муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлиб, булар:

  • монопол мавқеини суистеъмол қилиш устидан назорат ўрнатиш ва унга йўл қўймаслик;
  • иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш учун ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий асосларни яратиш;
  • 1997 йил 24 апрелда Ўзбекистон Республикаси “Табиий монополиялар тўғрисида” Қонуни қабул қилинди;
  • 1996 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуни қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасида рақобатни ривожлантиришга йўналтирилган асосий ислоҳотлар:

Ушбу жараён уч босқичда амалга оширилди:

1-босқич (1991-1999 йй.) Рақобат муҳитини шакллантириш учун бозор механизмларини яратиш:

  • 1992 йил 2 июлда– “Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди ва Ўзбекистонда рақобат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бошланди;
  • 1992 йил– Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги таркибида Монополияга қарши ва нарх сиёсати Бош бошқармаси ташкил этилди;
  • 1996 йил– Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди.

Шу йилда “Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди.

2-босқич (2000-2010 йй). Монополист корхоналарни монополиядан чиқариш, бўлиб юбориш ва қайта ташкил этиш:

  • 2000 йил– Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ  монополияга қарши орган Молия вазирли таркибидан чиқарилди, унга давлат қўмитаси мақоми берилиб, республикада монополияга қарши сиёсатни амалга ошириш ваколати берилди.
  • 2005 йил– рақобат, кичик ва хусусий тадбиркорликни  ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ  монополияга қарши орган қайта ташкил этилди ва унга  янги ваколатлар берилди.
  • Қўмитага янги ном берилди– Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси.

3-босқич (2010 йилдан бошлаб)  Молия бозорларида монополияга қарши курашни тартибга солишни жорий этиш.

  • 2010 йил— монополияга қарши курашни тартибга солишни янада кучайтириш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ  монополияга қарши орган  қайта ташкил этилди ва унинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш функцияси бекор қилинди.
  • 2012 йил– иккита давлат қўмитасини қўшилиб кетиши орқали яна қисман ўзгариш бўлди.

Шу йилда “Рақобат тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги №ПФ-5630-сонли “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва  капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги № ПҚ-4126-сонли “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тузилди ва унга монополияга қарши курашни тартибга солиш,  рақобат муҳитини ривожлантириш, табиий монополия субъектлари фаолияти устидан назорат олиб бориш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама бозорини тартибга солиш ва  товар-хом ашё биржаларини лицензиялаш каби  вазифа, функция ва ваколатлар берилди.

 

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–269-сонли ҳамда 2023 йил 25 январдаги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–14-сон Фармонларига мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги негизида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилди.

Шунингдек, 2023 йил 6 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-108-сонли Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Қўмита фаолиятининг устувор йўналишлари, ташкилий тузилмаси, соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “йўл харитаси”, Қўмитанинг хусусий секторга бериладиган функциялари рўйхати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилди.

Шу билан бир қаторда, 2023 йил 3 июл куни Ўзбекистон Республикасининг  “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрири қабул қилинди.