Иқтисодий концентрация ва иқтисодиётда давлат иштирокини назорат қилиш бошқармаси:

Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунига асосан:

– шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга доир ҳаракатларни амалга оширишда қонун хужжатларида белгиланган тартибда олдиндан розилик бериш орқали иқтисодий концентрацияни назорат қилади;

– давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларини ташкил этишда (қайта ташкил этишда) монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини бериш орқали давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш устидан назоратни амалга оширади;

– шахс ва шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга доир битимларга, давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга олдиндан розилик олиш билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳат беради.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2024 йил давомида хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга доир жами 30 та мурожаатлар кўриб чиқилди. Мурожаатлар натижаларига кўра, 21 та холат бўйича битимларга олдиндан розилик берилди, 1 таси бўйича рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун йиғим белгиланган муддатда тўланмаганлиги учун махсус комиссиясининг розилик бериш тўғрисидаги қарор бекор қилинди ҳамда 8 таси бўйича монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги талаб этилмаслиги тушунтирилди.

Келиб тушган барча мурожаатлар чуқур таҳлил қилиниб, Қўмита томонидан жами 826 млрд. сўмлик битимларга олдиндан розилик берилди, шундан 28 фоизи, яъни 234 млрд. сўмлик (18,8 млн. АҚШ долл.) битимлар хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келади.

“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонининг 2-банди “г” кичик бандига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарни ва давлат муассасаларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга) монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш юзасидан жами 86 та мурожаат келиб тушди. Шундан, 5 та ҳолатда товар бозори ривожланмаганлиги сабабли давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни ҳамда 9 та ҳолатда давлат муассасаларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга) розилик берилди ҳамда 72 та ҳолатда давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаси ташкил этилишига олдиндан розилик олиш шарт эмаслиги сабабли розилик талаб этилмаслиги тўғрисида хат юборилди.

 

Т/р Давлат хизматлари номи 2024 йил давомида
Кўриб чиқилган мурожаатлар сони Шундан
Олдиндан розилик берилгани Розилик талаб этилмаслиги тўғрисида хат юборилган Розилик бериш рад этилган
1 Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга доир битимлар 10 3 6 1
2 Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидан (капиталидан) акция ва улушларини олиш 20 18 2 0
х Жами 30 21 8 1