ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА АҲОЛИ ТОМОРҚАЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ, ЭКИН ЭКИШ ИШЛАРИНИ ТИЗИМЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛАТЛАР ТЎҒРИСИДА

Мамлакатимизда ҳозирги мураккаб пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, шу мақсадда аҳоли томорқаларидан фойдаланиш борасида қатор қарорлар қабул қилинмоқда. Шулардан бири сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот…

ҚАЙСИ СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИГА «ЯШИЛ ЧИРОҚ», ҚАЙСИ БИРЛАРИГА ҲАЛИЯМ «ҚИЗИЛ»?

“Uzbekistan Airports” АЖ томонидан иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини, қутқарув ходимларининг ҳаёти ва соғлигини, хавфли объектларни, машина ва механизмларни ҳамда аэропортлар фаолиятига боғлиқ бўлган бошқа объектларни суғурталаш бўйича танлов савдолари ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг талаблари бузилиши аниқланди. Хусусан, компания томонидан жойлаштирилган эълонда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган суғурта компаниялари иштирок этиши мумкинлиги…

СОҒЛОМ РАҚОБАТ МУҲИТИ: ТАҲЛИЛЛАР ВА ЧОРАЛАР

Монополияга қарши курашиш қўмитасидан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобатга таъсирини баҳолаш ишлари амалга оширилган. Кўриб чиқилган 62 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасидан 45 тасида рақобат ва ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи, шу жумладан, 2 та ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан хулосалар берилган. Амалдаги…

ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ ТАДБИКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Бугунги кунда юртимизда мева ва сабзавот маҳсулотлари пишиб етилмоқда, уларни истеъмолдан ортиғини чет элларга экспорт қилиш эҳтиёжи ва имконияти ортиб бормоқда. Лекин, ҳудудларда тадбиркорлар томонидан экспортни амалга оширишда айрим муаммолар қийнаб келинаётганлиги юзасидан турли хабарлар келиб тушмоқда. Жумладан, тадбиркорлар бошқа вилоятлардан қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини сотиб олмоқчи бўлса, маҳаллий ҳокимликлар томонидан унга тўсқинлик қилинаётганлиги, тадбиркордан ўша…

ҲАЙДОВЧИЛАРНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ МУАССАСАЛАРИ МОНОПОЛИЯСИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 27 июнда 2472-сон билан рўйхатга олинган “Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомни “еx-post” усулида рақобатга таъсири баҳоланди. Аниқланишича, мазкур Низом талабларида ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш…

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг коронавирус пандемияси даврида рақобатни, истеъмолчилар ва тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чоралар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига сальбий таъсирини юмшатиш бўйича раҳбарият томонидан белгилаб берилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан қуйидагилар амалга оширилмоқда. Асосий дори воситалари ва тиббий буюмлар нархлари мониторинги 2020 йилнинг февраль ойида респиратор вирусли инфекцияли касалликларга қарши дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришда мавжуд тўсиқлар ва муаммолар…

МАСОФАДАН ИШЛАБ, ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАРНИ МУҲОКАМА ЭТАМИЗ…

Инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида вебминар ташкил этилди. Онлайн семинар мавзуси ва презентациялар билан қуйида танишиш мумкин Ҳавола №1 Ҳавола №2 Ҳавола №3 Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати

ЧИПТА СОТИШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЛОЙИҲАНИНГ РАҚОБАТГА ТАЪСИРИ БАҲОЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ягона электрон чипта сотиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини (ID-17055) жойлаштирилган. Мазкур қарор лойиҳаси юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тегишли таклифлар (эътирозлар) билдирилди ва белгиланган тартибда лойиҳа ишлаб чиқувчига…

ВАГОНЛАРНИНГ ХУСУСИЙ ТЕМИР ЙЎЛДА ОРТИҚЧА ТУРИБ ҚОЛГАНИГА КИМ ҲАҚ ТЎЛАЙДИ?

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тадбиркорларнинг табиий монополия субъектлари хизматлари юзасидан қилган мурожаатлари доимий равишда ўрганиб борилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “O`zmetallsavdo” АЖнинг мурожаати, Қўмитага келиб тушаётган мурожаатлардан бири ҳисобланади. “O`zmetallsavdo” АЖ Қўмитага мурожаат қилиб, “Тошкент минтақавий темир йўл узели” УК томонидан хусусий темир йўл тармоқларида вагонларнинг туриб қолганлиги учун қўшимча тўлов ундирилишидан…