ЕЙИЛМАГАН СОМСА НАРХИ ДЕЯРЛИ 117 МЛН. СЎМ БЎЛСА, УНГА КИМ ПУЛ ТЎЛАЙДИ?

Қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига Навоий шаҳридаги “Nurota Zamini” МЧЖ ёзма мурожаат қилиб, корхонанинг автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциясига “O’ztransgaz”АЖ Навоий вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан бўлиниш чегарасида ўрнатилган ҳисобга олиш приборининг Давлат стандарти талабларига жавоб беришига қарамасдан, ҳисобга олиш прибори кўрсаткичларидан ташқари, корхона томонидан сарфланмаган табиий газ ҳажмлари учун қўшимча тўловлар ҳисобланаётганлиги…

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ СИЁСАТИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМАСИ

Видеоконференция кўринишида Монополияга қарши курашиш сиёсатининг халқаро Кенгаши бугун ўз ишини бошлади. Кун тартибида: МДҲга аъзо давлатларда монополияга қарши сиёсат соҳасидаги энг кўзга кўринган воқеалар; ЭЕАС бозорларида кузатилаётган салбий тенденциялар, муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг рақобатга қарши амалиётлари натижасида уларнинг МДҲ бозорларига таъсири истиқболлари. МДҲга аъзо давлатларнинг монополияга қарши қонунлари бузилишини (шу жумладан, пандемияда ижтимоий аҳамиятга эга…

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СИЁСАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК. ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР. ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР.

Жорий йилнинг 2 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт Конференцияси (ЮНКТАД) томонидан Covid-19 пандемияси вақтида ва ундан кейинги даврда рақобат тўғрисидаги қонун ва сиёсат бўйича вебинар ташкил этилди. Мазкур тадбирда Россия, Греция, Тунис, Албания каби мамлакатларнинг рақобат агентликлари, шунингдек, ЮНКТАД, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Монополияга қарши курашиш…

МДҲга аъзо давлатларнинг монополияга қарши курашиш қонун-ҳужжатларининг  бузилиши билам биргаликда тергов қилиш бўйича тузилган штабнинг 37-йиғилиши давом этмоқда.

Онлайн конференциянинг кун тартибида қуйидагилар: Пандемия шароитида (МДҲ) да ижтимоий аҳамиятга эга истеъмол товарлари бозорларидаги рақобат ҳолати; COVID-19 тарқалишининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшма чора-тадбирларни, шунингдек МДҲ ҳудудида монополияга қарши тартибга солиш стратегиясини, форс-мажор ҳолатлари туфайли иқтисодий вазиятни ривожланишининг салбий кўринишининг олдини олишни таъминлайдиган таклифларни ишлаб чиқиш; Штаб фаолияти бўйича: МДҲ мамлакатларидаги тиббий асбоб-ускуналар…

КОМПЛАЕНС ТИЗИМИ, “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”, ЯНГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ

Монополияга қарши тиргак бўла оладими? Бобир КАРИМОВ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон ва бошқа Собиқ Иттифоқ таркибида бўлган давлатларда давлат иштирокидаги монопол корхоналарнинг кўплиги, уларнинг ҳусусий сектор билан тенг бўлмаган шароитда рақобат қилиб келаётганлиги ва тармоқни бошқарадиган вазирлик ва идораларнинг вазифаларига рақобатни ривожлантириш функцияси йўқлиги соғлом рақобатни вужудга келишига катта тўсиқ бўлиб…

РАҚОБАТ. ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда давлатимиз раҳбари Ўзбекистон бозор иқтисодиётига қатъий ўтиши жараёнида рақобат масаласи принципиал аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги зиммаларига бир қатор муҳим…

ИМПОРТ БЕНЗИН АКЦИЗИНИ ОШИРИШ ТАКЛИФИГА МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан маҳаллий нефтни қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида бензин маҳсулоти импортига акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизга ошириш юзасидан билдирилган таклифи билан кенг муҳокама қилинмоқда. Ушбу масала юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси қуйидаги муносабатини билдиради. Маълумки, нефть маҳсулотлари учун акциз солиғи деярли барча давлатларда қўлланилади. Акциз солиғи – бу мамлакат ичида ишлаб чиқариладиган ва импортдан…

БОЗОР КОНЦЕНТРАЦИЯСИГА ОЛДИНДАН РОЗИЛИК БЕРИШ

2020 йил 1 май ҳолатига Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратига хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик бериш бўйича жами 34 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан, 32 таси устав фондидаги (капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир мурожаатлар бўлиб, ушбу мурожаатларнинг…

ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбарининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди. Акбарова Муножат Шокировна 1981 йилда Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2006 йилда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган, мутахассислиги – журналист. М. Акбарова ушбу лавозимга тайинлангунга қадар 1999 –…