ДЕФОЛИАЦИЯ НАРХИ ҚАНЧА?! ЁКИ… СИРДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ 170 ФЕРМЕРЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИ ТОМОНИДАН ТЎЛАНГАН 347 МЛН.СЎМ АСОССИЗ БЎЛИБ ЧИҚДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори ижроси юзасидан Сирдарё вилояти «Агрокимёҳимоя» худудий акциядорлик жамиятида ғалла ва пахта майдонларига кимёвий перепаратлар ва суспензия сепиш, ОВХ пуркагичи билан ғўза баргини сунъий тўктириш (Дефолиация) хизматлари бўйича қўлланилаётган нархларни сўров йўли орқали ўрганиш ва таҳлил ўтказилди. Ўрганишда, Сирдарё вилояти «Агрокимёҳимоя» худудий акциядорлик жамияти томонидан  2019…

Табиий монополия субъектининг мавқеини суиистеъмол қилиши бартараф этилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тадбиркорларнинг табиий монополия субъектлари хизматлари юзасидан қилган мурожаатлари доимий равишда ўрганиб борилмоқда. Тошкент вилоятида жойлашган “Bekobodsement” АЖ Қўмитага мурожаат этиб, корхона томонидан 2018 йил ноябрь ва 2019 йил августда истеъмол қилинган табиий газ учун амалга оширилган олдиндан тўловлари газ таъминоти корхонаси томонидан янги тарифлар қўллашда инобатга олинмаётганлиги ва уларга қилган…

СУРХОНДАРЁ:  “Истеъмолчи қаерга ҳам борарди!”, – деб ўйлаган монополист

Хабарингиз бор, 2020 йил 1 майдан бошлаб автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилиниб, нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан ушбу маҳсулотларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилиши белгиланган. Масалан, мазкур қарор қабул қилинишидан олдин Аи-80 маркали бензин нархи 4500 сўм миқдорида чекланган бўлсада, ушбу маҳсулот бозор механизми орқали…

“ZEBRA” VS  “ZERDA”

Монополияга қарши курашиш қўмитасига «PERFECT CANDY» (Ўзбекистон) компанияси томонидан «Usta Xasan Qandolatchi» корхонаси фаолияти устидан шикоят аризаси келиб тушди. Ўрганишлар натижасида, «PERFECT CANDY» МЧЖ ширинликлар ишлаб чиқарувчи корхона бўлиб, «ZEBRA» савдо белгисининг ҳақиқий эгаси ҳисобланади. Шунингдек, «ZERDA» қадоқлари «ZEBRA» савдо белгиси остидаги ширинлик қадоқлари билан нафақат кўриниши, балки талаффузда ҳам ўхшашлиги билан истеъмолчиларни адаштириши мумкинлиги…

ГУЛИСТОН ШАҲАР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИГА ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ҲИСОБЛАНГАН 2 БАРАВАР ҚИММАТ ТЎЛОВ ҚАЙТАРИЛДИ.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри мактабгача таълим бўлими Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Сирдарё вилояти худудий бошқармасига мурожаат қилиб, “Ўзтрансгаз” АЖ Сирдарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан 2018 йил ноябрь ва декабрь ойлари учун истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари нархига оширилувчи 2 коэффицент қўлланилганлиги ҳолатини асослилигини ўрганиб чиқишда амалий ёрдам берилиши сўралган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар…

ЦЕМЕНТ БОЗОРИНИ ЎРГАНИШ НАТИЖАЛАРИ

Жорий йил давомида бозорда цементга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Жумладан Феврал ойидан бошлаб цемент нархи 619-625 сўм/кг гача кўтарилди. Covid-19 пандемияси сабабли юртимизда эълон қилинган карантинда маҳсулот нархи 512-523 сўм/кг гача арзонлашди. Карантин чекловлари қисман олингандан сўнг эса, цемент нархи яна кўтарила бошлади, бунга цемент импортининг пасайиши ҳам сабаб бўлди. Шубҳасиз Covid-19 пандемияси кўп соҳалар…

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАРШИШ ҚЎМИТАСИНИНГ «UZAUTOMOTORS» АЖга НИСБАТАН ҚЎЗҒАТИЛГАН ИШ НАТИЖАСИ БЎЙИЧА АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда қонун ҳужжатлари талаблари асосида текшириш ўтказилганлиги ҳамда жамиятга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилганлиги тўғрисида ахборот берилган эди. Бугун 2020 йил 19 август куни мазкур иш Қўмита махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди. Жумладан, “UZAUTO MOTORS” АЖ…

Вилоят ҳокимлиги харакатсизлиги туфайли 13та тадбиркор сарсон

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбариятининг Хоразм вилоятида ўтказилган сайёр қабулида бир гуруҳ тадбиркорлар томонидан узоқ муддат давомида ҳал қилинмай келаётган муаммоли масала бўйича мурожаат қилинди. Жумладан, Урганч туман ҳокимлиги томонидан 2018 йилдаги қарори билан “Обод маҳалла” дастури асосида Урганч тумани Ғалаба қишлоғи Қумравот маҳалласи ҳудудидан жами 13 та фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига жами 0,5 га ер…

Бозор концентрациясига олдиндан розилик бериш

2020 йил 1 июль ҳолатига Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик бериш бўйича жами 64 та (2019 йилнинг мос даврида 106 та) мурожаатлар келиб тушди. Шундан, 14 таси хўжалик юиртувчи субъектларни…

Нефть базасининг монопол ҳолатини суиистеъмол қилиши

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2020 йил 1 майдаги йиғилиш баёни билан нефть маҳсулотларини нефть базаларинг сиғимларида сақлаш (қуйиш ва тўкиш ҳисобга олинган) бўйича хизматлар кўрсатиш учун тарифлар белгиланган ва мазкур баён билан нархларни тўғри қўлланилишини назорат қилиш Монополияга қарши курашиш қўмитасига юклатилган. Назорат вазифасини амалга ошириш мақсадида “Гулистон нефть базаси” МЧЖ томонидан биржа…