ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДАН АСОССИЗ УЗИЛИШЛАР УЧУН ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА

Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси томонидан Олмалиқ шаҳридаги 279-сонли электр трансформаторга уланган истеъмолчиларни ўрнатилган тартибда огоҳлантирмасдан электр таъминотидан узилишларни амалга ошириш натижасида “Олмалиқ шаҳар электр таъминоти” корхонаси раҳбари Уразалиев Анваржон Ҳайдаралиевичга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 178-моддасига асосан 16.11.2020 йил куни маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Олмалиқ шаҳар маъмурий судига иш юритувдаги ҳужжатлар юборилди. Шунингдек,…

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ УЧУН ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАРНИНГ БУЗИЛИШИ АНИҚЛАНДИ

Хоразм вилоятида ноқонуний тендер билан боғлиқ ҳолат қайд этилди.  «Projects Design Style» МЧЖ Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасига тендер натижалари бўйича ёрдам сўраб мурожаат этди. Жорий йилнинг 12 август санасида “Ичан-Қаъла” Давлат музей қўриқхонаси томонидан махсус ахборот порталида “Мухаммад амин Инок” мадрасасида Хоразм Маъмун академияси тарихини ёритувчи “Мажлис Уламо” доимий замонавий музей…

ҲОКИМНИНГ НОҚОНУНИЙ ҚАРОРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Самарқанд вилоят Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳар ҳокимлигига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 12-моддаси (3 ва 8-хат бошлари) талаблари бузилганлиги ҳолати бўйича қўзғатилган иш кўриб чиқилди. Ҳудудий бошқарма Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2020 йил 18 июндаги 99-Ф-сонли Фармойишининг рақобат муҳитига таъсири ўрганиб чиқилганда: – Самарқанд шаҳридаги Университет хиёбонида 84 дона, Регистон кўчасида…

СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ ЗАРАРНИ ҚОПЛАШДАН БОШ ТОРТСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, мамлакатимизда, 2020 йилнинг биринчи ярмида (январь-июнь ойлари) жами 2388 та йўл-транспорт ҳодисалари (кейинги ўринларда ЙТҲ) содир этилган. Ушбу ЙТҲлар оқибатида умумий 1746 киши тан жароҳати олган, йўл-транспорт ҳодисаларининг 383 таси болалар, 1154 таси пиёдалар ва 101 таси велосипед иштирокида содир…

Харидорлардан  нефть маҳсулотларини юклаб жўнатиш бўйича асоссиз ундирилган тўловлар қайтартирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги  ПҚ-4664-сонли қарорининг 9-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2020 йил 1 майдаги йиғилиш баёни билан нефть маҳсулотлари ва углеводородларни нефть базаларининг бўш сиғимларида сақлаш (қуйиш, тўкиш юклаб жўнатиш) бўйича хизматлар учун тарифлар белгиланган. “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ томонидан 2020 йил 1 майдан…

Чет эл нашрларга обуна бўйича монопол ва эксклюзив ҳуқуқ бериш лойиҳаси.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментининг 2020 йил 20 октябрдаги 08/1-1442-сонли топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (ID-23476 (V-1)ги қарори лойиҳасини Адлия вазирлигида 2019 йил 19 апрелда 3155-сон билан рўйхатга олинган Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикаси…

Тадбиркорни мажбурий аъзо қилиш, индивидуал имтиёзлар бериш, товарни импорт қилишда янги талаблар ўрнатиш…

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тайёрланган ва Қўмитага юборилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паррандачилик соҳасини рағбатлантириш, озуқа базасини мустаҳқамлаш ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ID- 23622) қарори лойиҳасини Адлия вазирлигида 2019 йил 19 апрелда 3155-сон билан рўйхатга олинган Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикаси асосида…

Мактабларга ускуна, техника ва мебеллар етказиб бериш ва ўрнатишда давлат корхонаси монополиясини маҳкамлаш таклифи рад этилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2025 йилларда умумтаълим мактабларини мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ID-23308 (V-1) лойиҳасини кўриб чиқиб ўз таклиф ва эътирозларини юборган.

Яна индивидуал имтиёз ва преференциялар. Эндиликда “ЕТАКЧИ” деб номланган лойиҳа ташкилотларига.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан тайёрланган ва Қўмитага (project.gov.uz орқали) юборилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш сифатини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини (ID-23399 (V-1) Адлия вазирлигида 2019 йил 19 апрелда 3155-сон билан рўйхатга олинган Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикаси асосида кўриб чиқиб, мазкур қарор лойиҳасининг рақобатга…

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланадиган яна битта давлат иштирокидаги корхона керакми?

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси фаолиятини ташкил қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ID-22670 (V-1) лойиҳасини кўриб чиқиб ўз таклиф ва эътирозларини юборган.