ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР ҲАҚИДА ГАП КЕТГАНДА

Фаолиятини Қорақалпоғистон Республикасида олиб борувчи «RAYXAN INVEST GULI» МЧЖ қурилиш молларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ўтган йилда корхона раҳбари ишлаб чиқаришни модернизация қилиш мақсадида кредит олади, бунинг ортидан вақтида бажарилиши керак бўлган бир нечта буюртмалар ҳам келиб тушади. Олинган янги технологиялар тўлиқ куч билан ишлаши учун, 20 кВт қувватга эга 3 фазали трансформаторга уланиш керак…