ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҚЎМИТАСИНИНГ “UZAUTOMOTORS” АЖга НИСБАТАН ОЛИБ БОРГАН ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳукумат топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда фуқаролардан ёзма ва оммавий ахборот воситалари орқали келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, “UZAUTOMOTORS” АЖда  Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан ваколат…