ИМПОРТ БЕНЗИН АКЦИЗИНИ ОШИРИШ ТАКЛИФИГА МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан маҳаллий нефтни қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида бензин маҳсулоти импортига акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизга ошириш юзасидан билдирилган таклифи билан кенг муҳокама қилинмоқда. Ушбу масала юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси қуйидаги муносабатини билдиради. Маълумки, нефть маҳсулотлари учун акциз солиғи деярли барча давлатларда қўлланилади. Акциз солиғи – бу мамлакат ичида ишлаб чиқариладиган ва импортдан…